Жасур Абдураимов: Футболда омад ҳам муҳим роль ўйнайди
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан кейинги матбуот анмуманининг илк қисмида бекободликлар бош мураббийи Жасур Абдураимов баҳс хусусидаги фикрлари билан бўлишди:
"Қийин ўйин бўлди. Майдонда тактик қарама-қаршилик гувоҳи бўлдик. Бугун биринчи гол урган жамоа ғалаба қозониш эҳтимоли катта эди. Ўйинимизни қуришда давом этяпмиз. Бугун омад ҳам келди. Лобанов бир нечта вазиятда жамоамизни қутқарди. Футболда омад ҳам муҳим роль ўйнайди.
Иккита ҳужумчи билан дастлабки дақиқалардан ўйнамаганимизнинг сабаби уларнинг ҳимояда ёрдам бера олмаслиги. Учрашув якунида Нагаевни майдонга ташладик. Боиси, "Қўқон-1912"нинг ҳужумлари кучая бошлади ва тўпни жарима майдонимиздан узоқда сақламоқчи бўлдик", - деди Абдураимов.
Фикрлар