Жасур Жалолиддинов Саудия Арабистонига қарши ўйиндан олдин нималар деди?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 октябридан 2 ноябрига қадар юртимизда U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи “Д” гуруҳидан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.

Бугун “Пахтакор” стадиони анжуманлар залида саралаш баҳслари олдидан жамоалар мураббийи ва футболчилар иштирокида расмий матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Жасур Жалолиддинов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эртага бизни Саудия Арабистонига қарши жиддий баҳс кутиб турибди. Биз ушбу жамоага қарши 3-марта ўйнаймиз. Ғалаба қозониш учун ҳамма нарса мавжуд, айниқса, бизда ҳозир ғалаба кайфияти бор. Мураббийимиз бизни бу мусобақага тизимли тайёрлаб келмоқда, олдимизда турган барча учрашувларда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Футбол, албатта, мухлислар учун. Биз ўз уйимизда ўйнаймиз, шу сабаб мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришларига ишонамиз. Чунки биз улар билан бирга янада кучлироқ бўламиз", - деди маҳоратли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳда Ўзбекистондан ташқари Саудия Арабистони ва Бангладеш терма жамоалари ҳам жой олган. Ушбу баҳсларга кириш бепул.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!