Жасур Жалолиддиновнинг "Пахтакор"га ўтиши ростми?
"Андижон” клубида тўп сураётган Жасур Жалолиддинов биринчи даврадан кейин жамоасини ўзгартириши мумкин.
Мавсум бошида у “Андижон” билан шартнома тузаётганида четдан яхши таклиф бўлса кетиши мумкинлиги юзасидан келишиб олган. Шу боис иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказиши ҳақидаги хабарлар ҳам йўқ эмас.
Бундан ташқари, охирги пайтларда уни “Пахтакор” ўз сафида кўрмоқчилиги бўйича ҳам хабарлар чиқмоқда. Бу қанчалик рост? Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Пахтакор” спорт директори Жаъфар Ирисметов билан боғланганимизда шундай деди:
- Биз Жасур Жалолиддинов вариантини кўриб чиққанимиз йўқ. Бизда футболчилар бор. Билмадим, балки Питер Хюистра уни хоҳлаётгандир. Аммо мураббий менга Жалолиддинов тўғрисида ҳеч нима айтмади, - деди Ирисметов.
Аввалроқ футболчининг ўзи кейинги фаолиятини хорижда давом эттириши ҳақида айтганди. Демак, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар