Жасур Яхшибоев: Арвеладзе менинг
Ads

Хабарингиз бор давралар оралиғида иқтидорли футболчи Жасур Яхшибоев "Пахтакор"дан АГМК сафига кўчиб ўтди. У SPORTS.uz муҳбири билан бўлган суҳбат давомида "шерлар" устози Шота Арвеладзе дастлаб унинг жамоадан кетишига рози бўлмаганини айтиб берди.

- Жасур, трансфер ойнаси ёпилишига саноқли дақиқалар қолганида янги клубга кўчиб ўтишингизда «Пахтакор»нинг муносабати қандай бўлди? Ёки улар ҳаммасини ўзингиз ҳал қилишингизга рози бўлишганмиди?

- Йўқ. Аслида «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе менинг кетишимга қарши эди. Бунга қадар ҳам мураббийнинг олдига кириб мен кетишим керак деганимда ҳам рад жавобини берганди. Арвеладзени менинг кетишимга рози бўлганига сабаб – бу Жасур Абдураимов. Ушбу мутахассис менинг биринчи мураббийим ҳисобланади. Жасур ака Шота Арвеладзега мени кетсин, бошқа жойда ўйнасин, бу ерда захирада ўтираверса, ўзидаги бор иқтидорни ҳам йўқотади, деб айтган. Шота Юстинович эса бу гапларни ўйлаб  кўрганидан сўнг майли бошқа жамоада ўйнайверсин дея розилик берган. Лекин қизиғи ўша пайтда мен «Пахтакор»дан кетмайман, майли ўйнамасам ҳам қолавераман дегандим. Аммо кейин ўзим ҳам яхшилаб ўйлаб қарасам, бу нотўғри қарор экан. Кейинчалик Қосимов билан гаплашгач, АГМКга кетишга рози бўлдим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
16/08/2019 13:36
Навбахорга келиш керак эди сутак хитой милядерлари сотволяптику кейин сокка килардинг банкада утиравермай