Жасур Яхшибоев "Легия"га ўтганидан сўнг нималар деди?
Польшанинг "Легия" клуби билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган Жасур Яхшибоев янги клубга кўчиб ўтгач, ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Беларусда ҳужумда тўп тепдим. Менга айнан ушбу амплуада ўйнаш ёқади. "Пахтакор"да ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнар эдим, қолаверса, ўйин амалиёти кам эди. Шу боис, Тошкентда кам гол киритганман.
YouTube орқали "Легия"нинг қандай клуб эканлигини кўрдим. Бундан олдин жамоа ЕЧЛда ўйнаши ҳақида билар эдим", - деди Яхшибоев.
Фикрлар