Жасур Яхшибоев: Ўз келажагим учун курашишга қарор қилдим
Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клуби ҳужумчиси Жасур Яхшибоев келажакдаги режаси ва ҳозирги жамоаси ҳақида гапирди.
"Менинг бу ердаги мақсадим - ўзимнинг энг яхши томонларимни кўрсатиш. Агарда, сиз ижарадаги ҳар бир ўйинда майдонга тушсангиз, сизда яхши вариантлар бўлади. Мен Европадаги яхши жамоада ўйнашни истайман.
"Энергетик-БГУ" жамоаси жуда яхши, ҳаммаси яхши йигитлар. Мен тилни тушунмайман, лекин биз бир-биримиз билан ҳазиллар орқали алоқа қиламиз. (кулади). Ҳар бир инсонда оғир дамлар бўлади. Аммо, мен ўз ҳаётим, келажагим учун курашишга қарор қилдим ва шу ўринда ҳаммага маслаҳат бераман: агар, сизнинг мақсадингиз бўлса, охиригача курашинг. Ким ишлашни хоҳласа, омад ҳам келади", - деди Жасурбек клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
Фикрлар