Жавлонбек Йўлдошев: Бу ерга ҳамма ютиш учун келган

  • 5 ноябрь, 2020, 11:59
  • 0
  • Бокс

"Универсал" спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Андижонлик Жавлонбек Йўлдошев хоразмлик рақиби Жаҳонгир Йўлдошевга қарши жангда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Жангдан сўнг, Жавлонбек ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Чемпионат юқори даражада ўтяпти. Барча боксчилар кучли. Бу ерга ҳамма ютиш учун келган. Ўйлайманки, ёшларнинг, кейинги авлоднинг даври келди. Ёшлар шу йўлда кетса, албатта кучли эканлигини исботлай олади. Худо хоҳласа, Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари каби йирик турнирларда қатнашиб, чемпион бўлмоқчиман. Ўзбекистон чемпионатига ҳам шунчакига келмадим. Чемпион бўлишни мақсад қилганман. Вазнимда номдор боксчилар қатнашаётган бўлса-да, мен ҳеч кимдан қўрқмайман. Насиб қилса, барча рақибларимни мағлуб этиб чемпион бўламан».

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!