Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди!
"Насаф" аъзоси Жавоҳир Сидиқов клуб билан хайрлашди. Бу ҳақда футболчи ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.
"Бугун 3 йил давомида мен учун қадрли бўлиб улгурган жамоам билан хайрлашмоқдаман. Энг яхши давр ва хотиралар учун барчага раҳмат", — деб ёзди Сидиқов.
Маълумот учун, Жавоҳир "Насаф" сафида 88 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 6 та ассист қайд этган. Шунингдек, ярим ҳимоячи "аждарлар" билан бирга 2 марта Ўзбекистон Суперкубогини, 1 марта Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубогида чемпионликни қўлга киритган.



Фикрлар