Жавоҳир Сидиқов: Осиё Кубогига катта мақсадлар билан келганмиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Туркманистонга қарши ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлган Жавоҳир Сидиқов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Дастлабки иккита ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилганимиздан жуда хурсандмиз. Японияга қарши ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Туркманистонга қарши ўйин мен учун алоҳида аҳамият касб этди. Мазкур учрашувда миллий терма жамоа таркибидаги илк голимни уришга муваффақ бўлдим. Бу мен учун тарихий кун бўлиб қолади. Энди голларим сонини ошириб боришга ҳаракат қиламан. 

Туркманистонга қарши ўйинда гол урган футболчиларнинг барчаси 25 ёшгача бўлган футболчилар. Яъни биз ёш авлод вакилларимиз. Тажрибали футболчилар билан ёнма-ён тўп суриб, кўп нарсани ўрганяпмиз. Мақсадимиз, келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида кўплаб ғалабаларга эришиш, Ватанимиз жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиш.

Биз Осиё Кубогига катта мақсадлар билан келганмиз. Ана шу мақсад йўлида бор кучимизни сарфлашга тайёрмиз", - деб айтиб ўтди Жавоҳир Сидиқов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
OBID
14/01/2019 19:32
O'ZBEKISTON FAQAT OMAD FAQAT GOL
&
Yahyobek
14/01/2019 13:39
Омад
&
Лео Месси
14/01/2019 13:34
Шу мақсадни амалга ошириш ҳам керак...мақсадни ҳаёлида олиб юриш керак эмас