Жавоҳир Синдаров БААдаги халқаро турнир ғолиби

12-13 апрель кунлари БAAнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “GM Stars 2022 International Chess Ramadan Event” халқаро турнири ўтказилди. Давравий тизимда ўтган ушбу турнирда 6та мамлакатдан 6 нафар гроссмейстер қатнашди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

photo_2022-04-15_11-22-55

Турнирда БAA вакили, араб мамлакатлари орасида энг юқори рейтингли шахматчи Салим Солиҳ (ФИДЕ рейтинги 2 621 балл), Игорь Миладинович (Сербия, 2 582), Виорел Иордэкеску (Молдова, 2 566), Aдли Aҳмад (Миср, 2 546), Гривас Эфстрациос (Греция, 2 423) каби таниқли шахмат усталари қаторида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров (2 425 балл) ҳам иштирок этди ва якунда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Жавоҳир 10 имкониятдан 8 очко жамғариб, мусобақа бош совринини қўлга киритди. Кейинги ўринларни 6,5 очкодан жамғарган Миср ва БAA вакиллари банд этишди.

photo_2022-04-15_11-22-53

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!