Жавоҳир Синдаров ўз муваффақиятида Нодирбек Абдусатторовнинг ўрнини очиқлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров, 2026 йилги даъвогарлар турнирида зафар қучиб, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши жаҳон шахмат тахти учун баҳс юритиш ҳуқуқини қўлга киритгани ортидан, ҳамюрти Нодирбек Абдусатторов билан дўстлиги ва рақобати ҳақида сўзлаб берди, деб хабар берди Endgame AI манбаси.

«Нодирбек  – мен кўп жиҳатдан ўзимни солиштирадиган дўстим. Биз бирга улғайганмиз, узоқ вақт давомида унинг рейтинги меникидан юқори бўлган, лекин мен доим унинг ёнида эдим. У каттароқ бўлгани учун, ҳар доим бир оз бўлса-да яхшироқ бўлишни истайди. 

Эсимда, рейтингим Абдусатторовникидан юқори бўлганида Муҳиддин билан суҳбатлашганман. Уни рейтингда ортда қолдиришга фақат бир неча турнирдан кейин, эҳтимол, даъвогарлар турниридан сўнг эришдим. 

Абдусатторов  жуда кучли шахматчи, ва ўйлайманки, айнан унинг ҳиссаси билан мен ҳам жуда кучли бўлиб шаклландим. Мен доим унга яқин бўлишга интиламан, бу эса менга катта мотивация беради», — деди Синдаров.

FIDE ташкилотининг сентябрь ойи рейтингига кўра, Синдаров 2778 рейтинг билан жаҳонда тўртинчи ўринни эгаллаган. 2762 очко жамғарган Абдусатторов эса еттинчи поғонада жойлашган. Шу тариқа, ҳозирги кунда улар Ўзбекистоннинг энг кучли икки шахматчиси ҳисобланади.

Иккала гроссмейстер ҳам Самарқандда ўтаётган 2026 йилги Жаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистоннинг биринчи терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Олти турдан сўнг ўзбекистонлик шахматчилар 12 очко тўплаб, очиқ тоифадаги турнир жадвалига якка ўзи бошчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!