Жавоҳир Синдаров "Sinquefield Cup 2026"да кучли учликдан жой олди
Сент-Луисда ўтган нуфузли "Sinquefield Cup 2026" мусобақаси Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдаров учун муваффақиятли якунланди.
Дунёнинг энг кучли шахматчилари баҳс олиб борган турнирда Жавоҳир Синдаров 9 тур давомида 5 очко жамғариб, 3-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Уэсли Со ва Рамешбабу Праггнанандҳаадан кейинги поғонани банд этди ҳамда мусобақанинг бронза медали соҳибига айланди.
Жавоҳир Синдаровнинг турнирдаги натижаси — 5 очко, 3-ўрин ва 42 500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот.
Шу тариқа, вакилимиз нуфузли “Гранд Чесс Тоур 2026”нинг сўнгги босқичида ҳам ўз номини кучли учликдан жой олдиришга муваффақ бўлди.

Фикрлар