Жавоҳир Синдаров: "Уч ой тўхтамасдан ўйнадим"
Хабарингиз бор, 28 мартдан 16 апрелга қадар шахмат бўйича Номзодлар турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада қатнашадиган ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров мусобақа олдидан фикрларини билдирди.
Бу мусобақага тайёргарликни ўташга ёрдам берадим?
"Балки, ҳа. Ўйлайманки, баъзида ютқазиш ҳам фойдали. Чунки ўтган ҳафта умуман шахмат билан ишламадим. Ҳатто партияларни ҳам кўрмадим. Энди жиддий тайёргарликка қайтишим керак.
Уч ой тўхтамасдан ўйнадим. Ҳаммаси жуда яхши кетди. Классикада ҳам, рапид ва блицда ҳам рейтингим ошди.
Ўйлаб қолдимки, жуда кучли ўйинчига айланибман. Кейин эса ҳамма мени енга бошлади. Шунда яна ишлашга мотивация пайдо бўлди.
Номзодлар турнирига тайёр бўлиб қайтасизми?
Умид қиламан.
Фикрлар