Жавоҳир Умматалиев "Странджа" турнирини кумуш медали билан якунлади
"Странджа" турнирининг ҳал қилувчи - финал жанглари давом этяпти.
-80 кг да Жавоҳир Умматалиев ҳамда украиналик Павло Иллиуша ўртасидаги баҳс ниҳоясига етди. 1-раундда устунлик қилган ҳамюртимиз 2-раундда бироз сусткашликка йўл қўйди. Ҳал қилувчи раундда эса Жавоҳир қанчалик ҳаракат қилмасин, ҳакамлар негадир Украина вакилига очколарни тақдим этди. Шу тариқа боксчимиз ушбу мусобақани кумуш медал билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда Акмалжон Исроилов ва Матвии Ражба (Украина) тўқнашуви кутмоқда.
Фикрлар