Жазирамада қолмасликнинг нархи камида 50 минг сўм (фоторепортаж)
Хабарингиз бор бундан бир неча кун муқаддам ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори ўринбосари Д.Хаитметовнинг Суперлига клубларига юборган хати тарқалиб кетди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ушбу хатда Суперлигада иштирок этаётган жамоалар ўз уй ўйинлари пайтида “Спорт” телеканали орқали намойиш этилишида ВИП секторга қарама-қарши томонда жойлашган секторларнинг 70 фоизини тўлишини таъминлаш ва шунинг учун ВИП секторга ёнма-ён бўлган (салқин томон) секторларга чипталарни 50 минг сўмдан кам бўлмаган нархда сотиш талабини қўйган.
Шунингдек, клублардан мухлисларни биринчи навбатда ВИП секторларга қарама-қарши бўлган секторга киришини таъминлаш сўралган.
Агар вилоятлардаги ўйинлар соат 16:00 ва 17:00да старт олаётганини ва аксарият мухлислар битта футбол ўйини учун 50 минг сўмга чипта ололмаслигини инобатга олсак, ПФЛнинг бу талаби ақлга умуман тўғри келмайди. Бу ташкилот футбол мухлислар учунлигини унутган кўринади. Жамоалар мухлисларни яна стадионларга қайтариш учун қўлидан келганча ҳаракат қилаётган бир пайтда бу каби ишлардан ким манфаатдор?
Ташкилот хатида юқоридаги талабларни бажармаган клублар тегишли тарзда жаримага тортилишлари билан огоҳлантирган.
Кеча Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган “Навбаҳор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги ўйинда футболни севувчи мухлислар ПФЛ талаби бўйича ВИП секторнинг рўпарасига жойлаштирилишди. Уларнинг қай аҳволда футбол томоша қилишганини қуйидаги суратлар орқали билиб олишингиз мумкин:
Фикрлар