Жазоир Африка Миллатлар кубоги ғолиби бўлди

"Қоҳира интернейшнл" стадионида кечган учрашувда жазоирликлар Бағдод Бунеджа томонидан киритилган ягона гол эвазига мусобақа ғолиби бўлдилар. Шу тариқа Жазоир ўз тарихида иккинчи бор қитъа биринчилиг зафар қучди.

Сенегел икки, Нигерия эса учинчи ўринни эгаллади. Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Одион Игало эса 5 та тўп билан мусобақа тўпурари бўлди.

Сенегал - Жазоир 0:1

Гол: 0:1 – 2 Бунеджа.

Сенегал – Гомис, Гассама, Сане, Сабали, Куяте, Ндиайе (Диатта, 59), Севе (Дианье, 75), Сарр, Гуйе, Мане, Ньянг (Кейта Бальде, 85).

Жазоир – Мболи, Зеффан, Бенсебайни, Манди, Бенламри, Марез, Гедиура, Фегули (Тахрат, 85), Беннасер, Белаили (Браими, 84), Бунеджа (Слимани, 89).

Огоҳлантиришлар: Бенсебайни (33), Белаили (54), Гуйе (79), Гассама (80), Манди (90), Гедиура (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!