Жаъфар Ирисметов: Ҳеч қанақа Гомес келмайди
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли клубига айланган «Пахтакор» аллақачон янги мавсум учун режаларни тузиб чиққан ҳолда шунга монанд равишда ишларни олиб бормоқда.
Ушбу мавсумда Ўзбекистон чемпиони ва Кубок соҳиби ҳисобланган «Пахтакор» келаси йил учун жиддий трансферларни амалга ошириши борасида хабарлар ҳам йўқ эмас. Яқинда эса «Пахтакор»нинг германиялик таниқли футболчи Марио Гомесни қўлга киритиши борасида гап-сўзлар пайдо бўлди. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида клубнинг спорт директори Жаъфар Ирисметовга мурожаат қилганимизда бу хабарни тасдиқламади.
- Марио Гомес? Йўқ, буларнинг барчаси миш-миш. «Пахтакор»га ҳеч қанча Гомес келмайди, - дея вазиятга ойдинлик киритди, Ирисметов.
Фикрлар