ЖБКА президенти VII этноспорт форумда иштирок этди

BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19-20 апрель кунлари Россиянинг Санк-Петербург шаҳрида "Анъанавий спорт турларини қайта тиклаш" мавзусидаги VII Етноспорт форуми бўлиб ўтди. Бутунжаҳон этноспорт конфедрацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдоған ва Россия федерацияси спорт вазири, Россия федерацияси олимпия қумитаси президенти Михаил Дегтяревларнинг  таклифига кўра мазкур  форумда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти, ҳамюртимиз Азизбек Ғаниев ҳам иштирок этди. 

Форум доирасида ЖБКА президенти Россия федерацияси спорт вазири Михаил Дегтярев, Беларусь спорт ва туризм вазири Сергей Ковальчук, Қозоғистон туризм ва спорт вазири Ербол Мырзабосынов ҳамда Туркия спорт вазири Осман Ашкин Бак  билан белбоғли курашни мазкур давлатларда ҳам ривожлантиришга оид ҳамкорлик учрашувлари ўтказди.

Шунингдек, ЖБКА президенти Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдоған билан учрашиб, белбоғли кураш спорт турини этноспорт орқали ҳам қитъалараро янада кенг ривожлантириш борасида фикр алмашишди. 

Таъкидлаш жоиз, миллий спорт туримиз бўлган белбоғли кураш 2024 йили  Бутунжаҳон этноспорт таркибига киритилган ва ЖБКА президенти Азизбек Ғаниев Бутунжаҳон этноспорт конфедрациясининг расмий кенгаш аъзоси ҳисобланади. 
Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!