ЖЧ–2026 саралаш плей-офф финали: Италия, Польша, Чехия ва Туркия ҳал қилувчи ўйинларда

Жаҳон чемпионати–2026 Европа саралаш босқичи плей-офф финалида ҳал қилувчи жуфтликлар маълум бўлди.

Унга кўра, Италия меҳмонда Босния ва Герцеговинага қарши майдонга тушади. Польша эса Швеция билан сафарда куч синашади. Яна бир баҳсда Чехия ўз майдонида Данияни қабул қилади, Косово эса уйда Туркияга қарши ўйнайди.

Ушбу тўрт учрашув ғолиблари Европа қитъасидан ЖЧ–2026 финал босқичига йўл олган сўнгги тўрт терма жамоа сифатида мусобақага йўлланма олади.

Айниқса, Италия учун бу баҳс катта аҳамиятга эга: жамоа сўнгги икки жаҳон чемпионатини ўтказиб юборгани учун босим жуда юқори. Туркия ва Косово тўқнашуви ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда, чунки ҳар икки жамоа учун тарихий имконият юзага келган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги муҳим беллашувлар Тошкент вақти билан 23:45’да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!