ЖЧ-2018. Хорватия Нигерияни ишончли ҳисобда мағлуб этди

  • 90+4'

    Учрашув ўз ниҳоясига етди. Хорватия Нигерияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Сизлар билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бўлди. Мундиал ўйинларини сайтимизда кузатиб боришда давом этинг!

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Сандро Риччи Марцело Брозовичга сариқ карточка кўрсатди

  • 88'

    Нигерияда футболчи алмашди: Жон Оби Микел ўрнига Сими туширилди

  • 86'

    Хорватлар сафида сўнгги ўзгариш: Марио Манжукич ўз ўрнини Марко Пьяца эгаллади

  • 83'

    Захирадан майдонга тушган Келечи Ихеаначо офсайдда қолиб кетди

  • 82'

    Иван Стринич жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатмоқда

  • 79'

    Хорватияликлар устози - Златко Далич навбатдаги ўзгаришни амалга оширишга қарор қилди. Анте Ребичнинг ўрнига Матео Ковачич тушди

  • 73'

    Нигерия таркибида ўзгариш бўлди. Одион Игало ўрнига Келечи Ихеаначо майдонга туширилди

  • 71'

    Гооол! Лука Модрич! Модрич чап бурчакнинг "олтилиги"ни аниқ нишонга олди. Дарвозабон эса қарама-қарши томонга отилди ва ҳисоб - 2:0

  • 70'

    Уильям Трот-Эконг ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисининг либосидан тортиб қолди ва Риччи пенальти белгилаб Эконгга сариқ карточка кўрсатди

  • 69'

    Пенальти! Нигерия дарвозасига!

  • 66'

  • 63'

    Манжукич бурчак зарбасидан сўнг бош билан зарба йўллади. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ кўриниш ҳосил қилди

  • 60'

    Учрашувнинг роппа-роса 1 соати ортда қолган бир вазиятда ўйиндаги дастлабки ўзгариш бўлди. Хорватияда Андрей Крамарич ўрнини Марцело Брозович эгаллади

  • 59'

    Чап қанотдан узатиб берилган тўпга Игало бош билан аниқ ва шу билан бирга кучсиз бўлган зарба йўллади

  • 55'

    Анти Ребич ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 52'

    Энди эса Анзур Исмоиловнинг жамоадоши Одион Игало ҳужумда фол ишлатди. Ўйин анча зерикарли тус олиб бормоқда

  • 51'

    Марио Манжукич қоида бузди

  • 48'

    Нигерия таймни фаол бошлади. Кетма-кет 3 та бурчак тўпининг барчасини бўйдор хорватлар бартараф этишди

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди

  • 01:00'

    Биринчи бўлим статистикаси

  • 45+2'

    Биринчи тайм ўз ниҳоясига етди. Танаффус.

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 45'

    Нигерияликлар жарима зарбасини ижро этишди. Кетма-кет берилган зарбалар йўлига химоячилар тўсиқ бўлишди

  • 44'

  • 42'

    Анте Ребич жароҳат олди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатганидан сўнг майдонга қайтди. Ўйин давом этади

  • 39'

    Ўххх! Ракитич чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Крамаричнинг бош билан берган зарбаси эса бироз юқоридан ўтиб кетди

  • 37'

    Беллашув давом этади. Гарчи ҳисоб очилган бўлсада, Хорватия ўйин назоратини ҳамон ўз қўлида ушлаб турибди

  • 32'

    Гооол! Хорватия! Модрич бурчак зарбасини амалга оширди. Жарима майдони ичидаги "тўс-тўполон"да эса Огенекаро Этебо кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди

  • 31'

    Иван Ракитич сўнгги 5 дақиқа ичида уч бор қоида бузди ва ҳакам оҳир оқибатда унга сариқ карточка кўрсатди

  • 26'

  • 24'

    Беллашув қарама-қарши ҳужумлар остида кечмоқда

  • 22'

    Нигерияликлар бурчак тўпини амалга оширишди. Узоқ давом этган ҳужум ноаниқ зарба билан якун топди

  • 19'

    Мозес ўнг қанотдан рейд амалга оширди ва йиқилди. Риччи эса ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатмоқда

  • 18'

    Лука Модрич бурчак зарбасини амалга ошириб берди, ҳимоячилар ушбу вазиятда илдамроқ ҳаракат қилиб, ҳавфни бартараф этишди

  • 14'

    Иван Перишич Манжукичнинг узатмасидан сўнг зарба йўллади ва ноаниқ

  • 13'

    Алекс Ивоби жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Ҳимоячилар зарба йўлига тўғаноқ бўлишди

  • 12'

    Учрашув ҳозирча тенг курашлар остида кечмоқда

  • 9'

    Беллашувдаги дастлабки бурчак зарбасини хорватлар амалга оширишди. Модричнинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди

  • 4'

    Бугунги ўйинни Сандро Риччи бошлиқ бразилиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб бормоқда

  • 2'

    Андрей Крамарич дастлабки дақиқаларданоқ офсайдда қолиб кетди

  • 1'

    Ўйинни бошлаб берган Нигерия терма жамоаси бугун ўзларининг анъанвий тўқ яшил рангдаги либосларида тўп суришади. Хорватия эса қизил-оқ йўл-йўл рангдаги форамаларда ҳаракат қилмоқда

  • 1'

    Диққат қилинг, ўйин бошланди

  • 23:50'

    Барчага оқшом ҳайрли бўлсин! Бироздан сўнг ЖЧ-2018 1-туридан ўрин олган Хорватия ҳамда Нигерия терма жамоалари иштирокидаги ўйин бошланади! Мазкур қизиқарли қарама-қаршиликни биз билан кузатиб боранг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!