ЖЧ-2018: Аргентина терма жамоасида катта йўқотиш
Ads

Аргентина терма жамоаси яна саноқли кундан сўнг Россияда старт оладиган жаҳон чемпионатига катта йўқотиш билан борадиган бўлди. Гап шундаки, терма жамоанинг ЖЧда иштирок этадиган футболчилари рўйхатидан ўрин олган ярим ҳимоячиси Мануэль Лансини машғулот давомида ўнг тиззасидан жароҳат олган.

Шифокорлар Лансинига ўнг тизза олдинги хочсимон боғламнинг узилиши, дея ташхис қўйишган ва мундиалгача тузалиб кетмайди. Бу маълумотни Аргентина футбол федерацияси расмий сайти ҳам тасдиқламоқда. Ана энди бош мураббий Хорхе Сампаоли Мануэлнинг ўрнига қисқа фурсат ичида бошқа бир футболчини танлаши керак бўлади.