
ЖЧ-2018: Бугунги учрашувларда об-ҳаво қандай?
Бугун футбол бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич сўнгги тур учрашувларига старт берилади. Кўпчилик мухлислар учун ушбу беллашувлар қандай об-ҳаво остида ўтиши қизиқ факторлардан ҳисобланади.
Дастлаб, Самарада ўтувчи Уругвай ва Россия терма жамоаларининг баҳсига тўхталсак. Шаҳарда яқин кунлар ичида ҳеч қандай ёғингарчилик кутилмайди ва учрашув вақтида 31-33 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Волгоградда ўтувчи Саудия Арабистони ҳамда Миср терма жамоалари баҳсида эса 32-34 дарада иссиқ кузатилади.
Кечи дастур баҳслари бир мунча салқин об-ҳавода кечади. Жумладан, Санарскдаги Эрон ҳамда Португалия беллашуви вақтида 21-23 даража илиқ бўлади. Бироқ Калининграддаги Испания – Марокаш тўқнашуви вақтида ёғингарчилик бўлиши, шунингдек, ҳаво ҳарорати 13-14 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Фикрлар