ЖЧ-2018 га бора олмайдиган Италия ЖЧдан 2 ҳафта олдин Франция билан ўйнайди
Ads

Италия терма жамоаси 2018 йилнинг 1 июн санасида Франция терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Бу ҳақда Италия Футбол Федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, мазкур ўйин Франциянинг Ницца шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Италия терма жамоаси ўтиш ўйинида Швецияга имкониятни бой бериб, мундиал чиптасидан мосуво бўлган эди. Франция эса саралашни 1-ўринда якунлаб, Россия-2018 йўлланмасини қўлга киритган эди.

Фаранглар ЖЧ гуруҳ босқичида Перу, Дания ва Австралия билан бир гуруҳдан жой эгаллаган.