ЖЧ-2018 ғолиби "Лион"га ўтмоқда

"Рома" клуби ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзи фаолиятини "Лион"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда журналист Никола Скира в ўз твиттер саҳифасида эълон қилди.

Юқоридаги манбаага кўра лионликлар 30 ёшли француз футболчисини “бўрилар”дан 20 млн еврога харид қилиш бўйича келишувга эришишган. Ушбу трансфер тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Нзонзи “Рома” сафига 2018 йил 27 млн евро эвазига “Севилья”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган мавсум римликлар сафида 39та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!