ЖЧ-2018. Кейннинг голлари Англияга Тунис устидан ғалаба олиб келди

  • 01:00'

  • 90+5'

    Учрашув ўз ниҳоясига етди, азиз дўстлар! Англия Ҳарри Кейннинг голлари эвазига Тунисни мағлуб этди. Сиз билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Келгуси учрашувларда ғойибона кўришгунча, хайр! SPORTS.uz ни кузатишда давом этинг!

  • 90+4'

    Англияда сўнгги ўзгариш бўлади. Жесси Лингард ўрнига Эрик Дайер майдонга тушди

  • 90+1'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 90'

    Гооол! Кейн! Трипьер бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Магуайрнинг бошидан тўп Ҳарри Кейнга келиб тушди. Тажрибали футболчи эса яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол этди - 2:1!

  • 88'

    Сўнгги дақиқалар... Англия ҳужумда

  • 87'

    Ҳозиргина ўйинга қўшилган Собир Ҳалифа оффсайдда қолиб кетди

  • 86'

    Дарвоқеа, "Волгоград-Арена"даги бугунги ўйинни томоша қилиш учун стадионга 41 064 нафар мухлис келибди

  • 85'

    Бу орада Набил Малул навбатдаги футболчи алмаштирилишини амалга оширди. Ваҳби Ҳазри ўрнини Собир Ҳалифа эгаллади

  • 84'

    Тунис дарвозабонига ёрдам керак. У шу баҳона вақтдан ютишни мақсад қилган

  • 81'

  • 80'

    Англия сафида ўзгариш: Деле Алли ўз ўрнини Рубен Лофту-Чикка бўшатиб берди

  • 79'

    Тўп олдида Эшли Янг... Зарбааа! Ноаниқ, жуда-жуда ноаниқ

  • 78'

    Англияда хавфли жарима зарбаси бўлади

  • 73'

    Тунисда футболчи алмаштирилиши: Наим Слити ўрнига Муҳаммад Бен-Амор майдонга тушди

  • 71'

    Деле Алли ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 68'

    Англия сафида дастлабки ўзгариш бўлди. Раҳим Стерлинг ўрнига Маркус Рэшфорд майдонга тушди

  • 64'

    Эшли Янг ҳужумда фол ишлатди. Унинг ўзи эса бу фикрга қўшилмайди

  • 62'

    Инглизлар кетма-кет стандарт вазиятларга эга бўлишмоқда, аммо, уларнинг барчаси бесамар якунланмоқда

  • 59'

    Жон Стоунз юқоридан жарима майдонига тўпни ташлади. Ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди

  • 53'

    Ваҳби Ҳазри ўйиндан тарқшари ҳолатда қолиб кетди

  • 50'

    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда ва хавфли вазиятлар ҳам содир этилмади ҳозирча

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди

  • 23:55'

     Биринчи бўлим статистикаси
     

  • 45+3'

    Бош ҳакам Вильмар Рольдан биринчи бўлим ўз ниҳоясига етганлигини маълум қилувчи ҳуштагини чалди - танаффус!

  • 45+1'

  • 3'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Лингард! Дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарозабоннинг устидан ошириб ташлади. Аммо тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди

  • 43'

    Трипьернинг узатмасидан сўнг Лингарда зарбай йўллади, рикошет ва бурчак зарбаси

  • 40'

    Ўххх! Англия қандай вазиятдан фойдалана олмади. Жарима зарбасидан сўнг жарима майдони ичида юзага келган пала-партишликлардан инглизлар фойдалана олишмади

  • 35'

    Гооол! Ферджани Сасси! 1:1! Сасси Пикфорд дарвозасининг чап томонига зарба йўллади ва Туниснинг мундиаллар тарихидаги илк голини киритди

  • 33'

    Пенальти! Англия дарвозасига! Кайл Уолкер ўз жарима майдони ичида рақибни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам эса Жордан Пикфорд дарвозаси томон 11 метрли жарим зарбаси белгилади ва Уолкерга сариқ карточка кўрсатди

  • 31'

    Киран Трипьер жаримадан тўпни ўйинга киритди. Хари Магуайр бош билан зарба йўллади, аммо, Фаррук ўз ўрнида

  • 30'

    Гарет Саутгейт шогирдлари тўп назоратни ўз қўлларига олишган

  • 28'

    Бу орада тунисликлар ҳам Англия дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келтиришди ва бурчак зарбасига эга бўлишди. Бироқ стандарт вазият кўкка совурилди

  • 24'

    Лингард жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Аниқроғи тўп унинг оёғига яхши келиб тушмади

  • 23'

    Биринчи бўлим ўрталарида Тунис бурчак зарбасига эга бўлди, бироқ вазият муваффақиятсиз якунланди

  • 21'

  • 19'

    Жордан Хендерсон узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида

  • 14'

  • 13'

    Боя елкасидан жароҳат олган дарвозабон Музз Хассенн ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнига Мустафо-Бен Фаррук майдонга тушди

  • 11'

    Гооол! Ҳарри Кейн! Эшли Янг бурчакдан тўпни узатиб берди, Жон Стоунз бош билан зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпга эса Кейн биринчи бўлиб етиб келиб ҳисобни очди - 1:0

  • 10'

    Ҳарри Кейн шериги билан "девор" ўйнаб кучсиз зарба йўллади, дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди. Бурчак тўпи

  • 9'

    9-дақиқага келиб Туниснинг дастлабки ҳужумини кўришимиз мумкин эди. Бироқ у ҳужум даражасигача етиб бормади

  • 8'

    Ҳозирча инглизлар рақибга заррача имкон қолдиришмаяпти

  • 7'

    Ҳа бўлди, Ассен ўйинни давом эттира олади. Учрашув давом этади

  • 6'

    Тунислик Муэз Ассенга ёрдам кўрсатилмоқда. Ўйин эса давом этади

  • 5'

    Раҳим Стерлинг чап қанотдан ёриб кириб, марказга Жесси Лингардга тўпни узатди. Бироқ унгача лайнсмен байроқчасини кўтариб бўлган эди - ўйиндан ташқари ҳолат

  • 4'

    Магуайр бурчак зарбасидан сўнг зарба йўллади. Хавф ортда қолди

  • 3'

    Англияда бир йўла иккита хавфли вазият юзага келди. Даставвал Деле Алли, сўнг унинг жамоадоши зарба йўллади, бироқ, ҳимоячилар зарба йўлига тўғаноқ бўлишди. Бурчак зарбаси Англияда

  • 2'

    Бугунги ўйинни колумбиялик Вильмар Рольдан бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Инглизлар бугун қизил, тунисликлар эса оқ рангдаги либосларда тўп суришади

  • 1'

    Диққат қилинг, учрашув старт олди!

  • 22:59'

  • 22:57'

    Ҳари иккала давлат мадҳиялари янграб бўлди. Расмий қисм ортда қолди. Ўйинни бошлаг учун барча нарса шай!

  • 22:50'

    Ассалому алайкум қадрли футболсевар дўстлар, SPORTS.uz интернет ахборот портали бироздан сўнг ЖЧ-2018 1-туридан ўрин олган бошланадиган Тунис ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!