ЖЧ-2018: Рохонинг голи Аргентинани гуруҳ босқичидан олиб чиқди
Ads

Бироз аввал "Д" гуруҳида жаҳон чемпионатининг 3-тур учрашувлари ўз якунига етди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларнинг бирида Нигерия ҳамда Аргентина тўқнаш келди. 

Дастлаб Лионель Месси биринчи таймда учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлган бўлса, иккинчи тайм бошида нигерияликлар ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақт якунланиб бораётган бир пайтда ҳимоячи Маркос Рохо жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилиб, Аргентинани нимчорак финалга олиб чиқди. Энди Аргентина бу босқичда Франция билан баҳс олиб боради.

Нирегия 1 – 2 Аргентина

Голлар: Мозес 51' – Месси 15', Рохо 86'

Нигерия – Узохо, Балогун, Омеруо, Идову, Трост-Эконг, Мозес, Ндиди, Этебо, Оби Микел, Муса, Ихеаначо.

Аргентина – Армани, Рохо, Отаменди, Тальяфико, Маскерано, Перес, Банега, Ди Мария, Меркадо, Месси, Игуаин.