ЖЧ-2018 Тунис терма жамоасида биринчи таймнинг ўзида 2 та мажбурий ўзгариш бўлди

Бугун жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун доирасида кечадиган баҳсларга старт берилди. Регламентга кўра, дастлабки баҳс Москва шаҳрида Бельгия ҳамда Тунис терма жамоалари ўртасида кечмоқда. 

Эътиборлиси жиҳати, Тунис терма жамоаси бош мураббийи биринчи бўлимнинг ўзида 2 та мажбурий ўзгаришга қўл урди. Дастлаб 24-дақиқада Дилан Бронн жароҳат олиб, ўз ўрнини Ҳамди Наггизга бўшатиб берди. 41-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда эса Сиам Бен Юсуф ҳам шифокорлар хулосасига кўра, алмаштирилиши керак, деб айтилди. Унинг ўрнига Йохан Беналон учрашувни давом эттирмоқда. 

Биринчи бўлимни  Бельгия терма жамоаси 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!