ЖЧ-2018да Англиянинг асосий дарвозабони ким бўлади?

  • 2 июнь, 2018, 17:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ЖЧ-2018 мусобақаларида терма жамоани қайси дарвозабон қўриқлпши борасида бир қарорга келди.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра мундиал даврида "Эвертон" посбони Жордан Пикфорд инглизларнинг асосий дарвозабонига айланади. Таъкидлаш керакки, таркибда шунингдек Жек Батленд ва Ник Поуп каби дарвозабонлар ҳам бор.

Маълумот учун, Пикфорд ўтган мавсум “Эвертон” сафида жами 38та баҳсда майдонга тушган ва шуларнинг 10тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!