ЖЧ-2018да тарихда кузатилмаган ноёб воқеа содир бўлди
Ads

Россия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган ЖЧ-2018 мусобақасида яна бир ноёб натижа қайд этилди.

Гап шундаки, жаҳон чемпионатлари тарихида илк марта Германия, Бразилия ва Аргентина терма жамоаларининг бирортаси ҳам ярим финалга чиқа олишмади.

Эслатиб ўтамиз, Германия ўз юришини гуруҳ босқичидаёқ тўхтатган бўлса, Аргентина нимчорак финалда Францияга ютқазиб мусобақани тарк этган эди. Бразилияни эса кеча чорак финалда Бельгия терма жамоаси таслим этди.