ЖЧ-2018га борадиган Саудия Арабистони футболчиларини Европанинг кучли клубларига ижарага бермоқчи
Ads

Саудия Арабистони футбол федерацияси мамлакат терма жамоасини ЖЧ-2018га ўзига ҳос услубда тайёрламоқчи.

Гап шундаки, мамлакат футбол раҳбарлари терма жамоа футболчиларини Европанинг кучли чемпионатларида ўйнатишмоқчи ва айни дамда бу борада Испания ва Италия клублари билан музокаралар олиб боришмоқда. Гап футболчиларнинг ярим йиллик ижараси ҳақида кетмоқда.

Берилган маълумотларга кўра Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Адель Эззат Ла Лига билан шартнома имзолаш учун Мадридга келган. Тез орада испан скаутлари саудиялик футболчиларни кўрикдан ўтказиш учун боришади. Саудияликлар шунингдек бу борада қитъанинг бошқа кучли чемпионатлари билан ҳам музокаралар олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралашининг Осиё минтақаси сўнгги саралаш босқичида “Б” гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистони терма жамоаси якунда Япониядан сўнг 2-ўринни эгаллаб, мундиал йўлланмасини қўлга киритган эди.