ЖЧ-2022 чипталари нархи эълон қилинди

ФИФА 2022 йил ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати чипталарини сотишнинг дастлабки босқичини бошлади.

Чипталар сотувининг биринчи босқичи 8 февралга қадар давом этади. Чипталар 4 тоифага бўлинган: битта ўйин учун, маълум бир жамоанинг ўйинлари учун, 4 хил стадиондаги ўйинлар учун ва ногиронлар учун.

Гуруҳ босқичидаги чипталар нархи Қатар фуқароси бўлмаган ёки маҳаллий аҳоли бўлмаган шахслар учун 250 дан 800 Қатар риалгача (69 дан 220 долларгача), Қатар фуқаролари ва маҳаллий аҳоли учун 40 риял (11 доллар)ни ташкил қилади. Маҳаллий мухлислар жаҳон чемпионати финалига 750 риал (206 доллар) тўлаб, чет элдан келган мухлислар эса 2200 дан 5850 риалгача (604 дан 1,6 минг долларгача) тўлашлари керак бўлади.

Қайд этилиш лозимки, Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати чипталари 1986 йилда Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан бери энг арзони ҳисобланди.

Чипталарни сотишнинг иккинчи босқичи 1 апрелдан бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!