ЖЧ-2022 да ғолиб чиқиши мумкин бўлган 10 та терма жамоа номи эълон қилинди

Англиянинг The Guardian нашри Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 да ғолиблик учун энг асосий 10 та фаворит терма жамоалар рўйхатини эълон қилди.

Нашрнинг ёзишича, чемпионлик учун асосий фаворит Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Рейтингда Аргентинадан кейин Бразилия терма жамоаси жойлашган. Кучли учликни Испания терма жамоаси якунлаб бермоқда.

ЖЧ-2022 фаворитлари ўнталигидан, шунингдек, Нидерландия, Германия, Франция, Дания, Бельгия, Португалия ва Англия терма жамоаси жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионати жорий йилнинг 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!