ЖЧ-2022. Жиру рекордчига айланган ўйинда Франция Польшани мағлуб этди
Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Франция - Польша учрашуви ниҳоясига етди. Унда мундиалнинг амалдаги чемпиони 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Оливье Жиру 44-дақиқада тўп киритиб, терма жамоадаги голлари сонини 52 тага етказиб олди ва бу кўрсаткич бўйича пешқадамга айланиб олди. Иккинчи бўлимда Килиан Мбаппе дубль қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 90+9-дақиқада пеналтини аниқ амалга оширган Левандовски орадаги фарқни биттага қисқартирди.
Шу тариқа, "уч ранглилар" чорак финал йўлланмасига эга чиқди. Ушбу босқичда улар Англия - Сенегал ўйини ғолибига қарши майдонга тушади.
Фикрлар