ЖЧ-2022. Мексика бош мураббийи Аргентинага қарши ўйиндан сўнг: "Саудияга камида 3 та гол уришимиз керак"
Мексика бош мураббийи Херардо Мартино Аргентинага мағлубиятга учрагандан (0:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Плей-оффга чиқишимиз учун имкониятимиз бор. Саудия Арабистонига камида учта гол уришимиз керак. Биринчи бўлимда Гуардадонинг майдонни эрта тарк этиши биз учун оғир зарба бўлди",- деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, мексикаликлар сардори Андрес Гуардадо Аргентинага қарши бахснинг 42-дақиқасида жароҳат туфайли майдонни эрта тарк этди. Шимолий Америка вакиллари иккала тўпни ҳам иккинчи таймда олиб чиқишди.
Фикрлар