ЖЧ-2022. Месси Марадонанинг рекордини янгилади

Жаҳон чемпионати 3-турида Аргентина Польшани 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 1-ўрин билан плей-оффга йўл олди.

Мазкур беллашувда жанубий америкаликлар сардори Лионель Месси ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди ва рекорд қўйди. Гап шундаки, у мундиал бир ўйинида 5 тадан кўпроқ дриблинг қайд этган энг ёши катта футболчига айланди.

Левандовски ва унинг жамоадошлари мағлуб этилган беллашувда Месси 35 ёшу 159 кунлик эди. Бунгача энг зўр натижа "альбиселесте"нинг бошқа бир афсонаси Диего Марадонага тегишли эди.

Аргентина энди 1/8 финал босқичида Австралияни синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!