ЖЧ-2022. Месси Саудия Арабистони термасига тан берди: "Улар кучли ва буни исботлашди"

Қатар мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Аргентина - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтди. Унда осиёликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу ўйин якунига етганидан сўнг аргентиналиклар сардори Лионель Месси мағлубият борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳеч қандай баҳонага ўрин йўқ. Биз ҳар доимгидан кўра аҳил бўлишимиз керак. Осиёликлар кучли жамоа ва улар буни исботлашди. 

Биз анчадан бери бундай ҳолатга тушмаган эдик. Энди Аргентина ҳақиқий жамоа эканини кўрсатиши лозим", - дейди ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!