ЖЧ-2022. "Opta" нашри талқинига кўра, мундиал фаворитлари. Аргентина бешликда, Португалия эса...
Статистика билан шуғулланувчи таниқли "Opta" нашри мундиал фаворитлари номини келтириб ўтди. Унга кўра, рўйхатни Бразилия терма жамоаси 21 фоиз кўрсаткич билан бошқариб бормоқда.
Кейинги поғонани Франция банд этган. Дешам шогирдларининг чемпион бўлиш имкони 12 фоиз этиб қайд этилган. Кучли учликка 11 фоиз билан Англия якун ясаган.
Мессиси бор Аргентина 5-ўринда, Роналдуси бор Португалия эса 7-поғонада кўрсатилган. Марҳамат, қуйида жадвал билан батафсил танишиш имконига эгасиз.
Фикрлар