ЖЧ-2022. Португалия кутилмаганда Жанубий Кореяга имкониятни бой берди

Қатар мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Жанубий Корея - Португалия учрашуви якунига етди. Унда номинал мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, 6-дақиқада Рикарду Орта ҳисобни очганди. Аммо кореяликлар ҳам бўш келмади ва 27-дақиқада Ким Ён Воннинг голи эвазига мувозанатни тиклади. Сўнг 90+1-дақиқада Хван Хи Чан жамоасининг иккинчи голини урди.

Айни вақтда Португалия 6 очко тўплаб, биринчи поғонадан жой олган. Жанубий Корея ҳисобида 4 очко мавжуд бўлиб, терма 2-ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!