ЖЧ-2022 саралаши. Эквадор сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига Аргентинадан 1 очко тортиб олди

ЖЧ-2022 Жанубий Америка минтақаси саралаш босқичидан ўрин олган Эквадор - Аргентина учрашуви ниҳоясига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Беллашувда дастлаб 24-дақиқада Хулиан Альварес ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. 90+3-дақиқа ўтиб бораётганда, мезбонлар вакили Эннер Валенсия мувозанатни тиклашга эришди.

Шу тариқа, Аргентинанинг очколари сони 39 тага етди. Жамоа 2-ўринни ўзиники қилиб улгурган.

Эквадор ҳисобида 26 очко мавжуд бўлиб, мазкур терма 4-ўриндан жой олган. Эслатиб ўтамиз, икки жамоа ҳам мундиал йўлланмасини қўлга киритган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!