ЖЧ-2022 саралаши: КХДР – Ливан учрашувини Шерзод Қосимов бошқаради
Биласиз, эртадан бошлаб Жаҳон чемпионати-2022 саралаш баҳслари старт олади.
КХДР терма жамоаси 1-тур доирасида Пхенянда Ливан билан баҳс юритади. Ушбу ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам – Шерзод Қосимов. Унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ҳамда Санжар Шоюсупов ёрдам беришади.
КХДР – Ливан
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Ўзбекистон).
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусниддин Шодмонов (Ўзбекистон), Санжар Шоюсупов (Ўзбекистон).
Захира ҳаками: Монгколчаи Печсри (Таиланд).
Назоратчи: Муҳаммад Жума Ёқуб Аҳмад (БАА).
Комиссар: Жинсонг Лиу (Хитой).
Фикрлар