ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган гуруҳдаги вазият (Фото)

ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичининг "D" гуруҳида Саудия Aрабистони ва Яман терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўйинда 3:0 ҳисобида Саудия Aрабистони терма жамоаси йирик ғалабага эришиб, гуруҳда етакчиликни мустахкамлаб олди. 

gruppa D

Саудияликлар очколар сонини 14 тага етказиб олишди. Гуруҳда иккинчи ўринда 9 очко билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бормоқда. Эслатиб ўтамиз, 7 июн куни 23:00 да Ўзбекистон - Сингапур учрашуви бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)