ЖЧ-2022. Ван Гал: "Нидерландия зерикарли ўйнайди? Плей-оффга чиққанимиздан фахрланиш керак"
Ниедрландия бош мураббийи Луи ван Гал Қатарга қарши (2:0) ўйиндан сўнг терма жамоасининг ўйин услуби борасида ўз фикрларини билдириб ўтди:
"Мен сизнинг фикрингизга қўшила олмайман. Бошқача назарияга эга эканингиз кўриниб турибди. Ўйлашимча, мухлисларимиз бизнинг плей-оффга чиққанимиздан фахрланиши керак. Вазият сиз айтганчалик ёмон эмас.
Агар бизни зерикарли футбол кўрсатишда айблаётган бўлсангиз, уйингизга кетишингиз мумкин ёки сизда бошқа жамоаларнинг ўйинини томоша қилиш имкони ҳам бор", - деди нидерландиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, мундиал гуруҳ босқичининг сўнгги турида Нидерландия терма жамоаси Қатарни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Нимчорак финалда "учар голландлар" АҚШ термасига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар