ЖЧ-2022да ФИФА президентини тез-тез намойиш этилишининг сабаби маълум бўлди
ЖЧ-2022 пайтида телеоператорларига ФИФА президенти Жанни Инфантинони қандай тасвирга олиш бўйича кўрсатмалар берилган.
The Times нашрининг ёзишича, Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатини телетрансляцияси учун масъул бўлган Швейцариянинг HBS компанияси ўйинлар трансляторларига Жанни Инфантинони суратга олиш бўйича кўрсатма юборган. Кадрлар кейинчалик турнирнинг барча трансляторлари томонидан фойдаланилган.
Кўрсатмаларда Инфантино ўйин давомида қанчалик тез-тез кўрсатилиши ва буни қандай қилиш кераклиги айтилган. Бу борада 3 та асосий қоида бор эди:
- Инфантино ўзи қатнашган ўйин трансляцияси вақтида камида бир марта намойиш этилиши керак эди (ФИФА президенти турнирнинг барча 64 ўйинида қисман бўлсада қатнаша олган);
- Инфантино телефондан фойдаланаётган пайтларда уни кўрсатишга рухсат берилмаган;
- Инфантино шайхнинг ёнида ўтирган бўлса, кадрда уларнинг тиззадан паст қисми кўрсатиши мумкин эмас.
Ҳатто бир марта Инфантино қўлида телефон ушлаб тургани эфирга қўйиб юборгани учун учун трансляция режиссёри огоҳлантириш олган.
Фикрлар