ЖЧ-2022да яна бир рекорд ўрнатилди

Кеча тунда нимчорак финалларнинг энг сўнггиси ўтказилди. Унда Португалия Швейцарияни йирик ҳисобда таслим этди (6:1). Статистик маълумотларга кўра жорий ЖЧ 1/8 финалидан ўрин олган 8 та ўйинда 28 та гол урилган.

Бу 1986 йилдан буён ҳисобланганда турнир тарихидаги ушбу босқичда қайд этилган рекорд кўрсаткичдир (пенальтилар сериясидаги голлар ҳисобга олинмаган).

ЖЧ-2022 1/8 финалидаги энг сермаҳсул ўйин юқорида таъкидлаганимиздек, Португалия - Швейцария (6:1) баҳси бўлиб, унда 7 та гол киритилди, шунингдек, Бразилия ҳам бундан бир кун аввал рақиблари дарвозасига 4 та тўп йўллаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!