"ЖЧ-2022"га мезбонлик қилувчи 4-стадион фойдаланишга топширилди (ФОТО)
“ЖЧ-2022” матбуот хизмати мундиалга мезбонлик қилувчи яна бир стадион фойдаланишга топширилганини маълум қилди.
Кеча Ал-Райян шаҳрида жаҳон чемпионатининг 7 та ўйинини қабул қилувчи "Аҳмад бин Али" стадиони очилди. Ушбу муҳташам арена ўз бағрига 40 минг мухлисни сиғдира олади.
Бундан аввалроқ, Қатарда “ЖЧ-2022” ўйинлари ўтказиладиган "Халифа", "Ал-Жануб" ва "Эдьюкейшн Сити" стадионлари ҳам фойдаланишга топширилган эди.
Маълумот учун, “ЖЧ-2022” ўйинлари 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарнинг 5 та шаҳрида жойлашган 8 та стадионда бўлиб ўтади.
Фикрлар