"ЖЧ-2022"нинг энг кекса иштирокчилари. Дани Алвес 4-ўринда, Роналду эса бешликда ҳам йўқ

Жаҳон чемпионати стартига ҳам саноқли кун қолди. Терма жамоалар ўз таркибини тасдиқлаб бўлди. Мундиалда иштирок этиш ҳар бир футболчининг орзуси, бу сафар кўплаб "қария"лар ўйнайди. 

Агар сиз Криштиану Роналду ёки Дани Алвесни энг кекса футболчилар, деб ўйлаган бўлсангиз, унда сизни сюрпризлар кутмоқда. 

Криштиану Роналду, Португалия (37 ёшу, 9 ой)

Афсонавий португалиялик ўз термасини Қатар майдонларига олиб чиқса, у бешта жаҳон чемпионатида иштиорок этган элита вакиллари қаторидан ўрин олади. Илгари бу ишни фақат Лотар Маттеус, Антонио Карбахаль ва Рафаэль Маркес уддалаган.

Катта эҳтимол билан, бу Роналду учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлади. У ҳозирда 117 гол билан терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. 

Тиаго Силва, Бразилия (38 ёшу, 2 ой)

"Челси" ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси ўз тажрибасини жамоадошларига ўтказишга ҳаракат қилади. Силва ёши катта бўлишига қарамай, клуб ва терма жамоа ҳимоясида муҳим роль ўйнашда давом этмоқда.

Дани Алвес, Бразилия (39 ёшу, 6 ой)

Бразилия термасининг яна бир афсонавий ҳимоячиси –  Дани Алвес. У жаҳон чемпионати тарихидаги энг кекса бразилиялик футболчига айланади. 

Эйдзи Кавасима, Япония (39 ёшу, 8 ой)

Эйдзи Кавасима 2023 йилнинг март ойида 40 ёшга тўлади, бироқ у 12 йилдан буён терма жамоасининг асосий дарвозабони ҳисобланади. У аввалги мундиалдаги ажойиб ўйини билан мухлислар олқишига сазовор бўлганди. 

Пепе, Портгуалия (39 ёшу, 8 ой)

Португалиялик марказий ҳимоячи клубда ҳам, терма жамоада ҳам ёрқин фаолият олиб борди. У Португалиянинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлиб қолмоқда. Унинг тажрибаси Қатар майдонларида ёрдам бериши мумкин.

Атиба Хатчинсон, Канада (39 ёшу, 9 ой)

Атиба Хатчинсон Канада терма жамоасининг 36 йил аввал жаҳон чемпионатида иштирокини кўрган жамоанинг ягона вакили. Атиба турнирдаги энг кекса футболчига айланади ва катта эҳтимол билан сардор сифатида жамоасини майдонга олиб тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!