ЖЧ-2022нинг энг яхши посбонига АПЛнинг уч гранди қизиқмоқда

"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинесга АПЛнинг учта клуби қизиқиш билдирмоқда.

"TyC Sports " нашри хабарига кўра, аргентиналик дарвозабон июнь ойида клубини ўзгартириши мумкин. Мартинес Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидага фантастик сейвлари билан топ клублари радарига тушган эди.

30 ёшли кепернинг хизматларига “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Тоттенхэм” клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Жорий мавсумда Эмилиано Англия премьер-лиганинг 33 ўйинида майдонга тушиб, 12 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!