"ЖЧ-2026". Канада илк турда Босния билан муроса йўлини танлади
21-дақиқада Йово Лукич боши билан аниқ зарба бериб ҳисобни очди. Мезбонлар эса кетма-кет хавфли ҳужумлардан сўнг мувозанатни тиклади. 78-дақиқада захирадан майдонга тушган Сайл Ларин гол уриб, канадаликларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгармади.
Жаҳон чемпионати мезбонларидан бири Канада терма жамоаси ўз уйида Босния ва Герцеговина терма жамоасига қарши майдонга тушди. Илк тур доирасида кечган баҳсда дуранг қайд этилди — 1:1.

Фикрлар