"ЖЧ-2026" қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон номидан кимлар қатнашади?
Хабарингиз бор,Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор мундиал йўлламасини қўлга киритди. АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қиладиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни бўлиб ўтади. Ушбу маросимда Ўзбекистон номидан кимлар қатнашиши маълум бўлди.
"5 декабрь куни, АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган ““The Kennedy Center” ” мажмуасида 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
Ушбу нуфузли тадбирда ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади",- деб хабар берди ЎФА расмий канали.



Фикрлар