ЖЧ-2026 саралаш: Анчелотти Бразилия терма жамоаси таркибини эълон қилди. Неймар ва Родриго чақирилмади

CHERY AUTO

Бразилия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Карло Анчелотти ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан Антони ва Каземиро ўрин олди. Бироқ Неймар ва Родриго жароҳат сабабли чақирув олмади.

Маълумот учун, “Пентакампеонлар” 5 июнь куни Эквадорга, 10 июнь куни эса Парагвайга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!